Фермернинг 23 ёшли ўғли ўзини осиб қўйди

0

Наманган вилоятида фермернинг 23 яшар ўғли ўз уйида осилган ҳолатда топилган. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри маълум қилди.

Гап шундаки, жорий йилнинг 9 январь куни Наманган вилояти, Косонсой тумани, Қўқимбой қишлоғида истиқомат қилувчи 23 ёшли Ш.А. ўзини молхонасига осиб қўйган.

Тарқалаётган норасмий хабарларга қараганда, йигит ўша куни отасининг ўрнига туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда қатнашган.

Мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси тергов-суриштирув ишларини бошлагани айтилмоқда.

loading...