Жарроҳнинг жиддий хатоси туфайли англиялик аёл ички аъзоларини қўлида тутганча «Тез ёрдам»ни кутишга мажбур бўлди…

0

 

 

Англияда яшовчи Мел Бремнер (Mel Bremner) исмли аёл жарроҳлик амалиёти ёрдамида фарзандини дунёга келтирганди. Орадан беш кун ўтгач, уйига рухсат беришди. Аёл ванна қабул қилиш илинжида ваннахонага кирди ва шампунни олиш учун пастга энгашди. Шу тобда кутилмаган ҳодиса юз берди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг тикилган жойи очилиб, ошқозони ва яна бошқа ички аъзолари кафтига тушди. Аёл бундай бўлишини етти ухлаб тушида кўрмаганди. Ҳайқирган кўйи эрини чорлади. Эри авайлабгина Бремнерни диванга ўтқазди. Қўлидаги ички аъзоларни сочиқ билан аста ёпиб «Тез ёрдам»га хабар қилди…

Орадан икки кун ўтгач, Бремнер уйига кетишга рухсат олди. Мутахассисларнинг гапига қараганда, жарроҳ кесилган ерни сифатсиз ва калта ип ёрдамида тиккан. Шунинг учун тикилган ер очилиб кетган.

 

loading...