Қирғизистонда номаълум кимсалар насронийлар қабристонини вайронага айлантирди…

0

Босқин Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятига қарашли Ананьево қишлоғидаги насронийлар қабристонида содир этилди. Номаълум кимсалар қабристонга кириб 100 тага яқин қабр устидаги крест ва қабртошларни йўқ қилган. Маҳаллий аҳоли эса дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига хабар қилишди.

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абулғозиев маҳаллий ҳокимият вакилларига қабртош ва крестларни қайта тиклаш, босқинчиларни қидириб топиб жазолаш вазифасини юклади.

2017 йил августида Россиянинг Нижегород вилояти Лысково шаҳрида бир неча учинчи синф ўқувчилари қабристонга кириб 50 тага яқин қабртошларга зиён етказганди. Полициячилар бунинг сабабини сўрашганда, ўқувчилар қабртошлар қандай қулашини текшириб кўрмоқчи бўлганларини айтишган.

 

 

loading...