​Президентнинг эзгу ишларига рахна солаётган ким?..

0

Одамлар янги уйларга кўчди, лекин бу уйларда яшаб бўлмайди. Нега?

Самарқанд вилоятида 2018 йилда қурилган 2 минг 300 дан ортиқ арзон уй-жойларнинг 251 таси ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд кишиларга берилган.
Бу яхши албатта. Аммо шундоқ ҳам кўнгли ярим кишининг бир олам орзу-умидлар билан эришган уй-жойидан кўнгли тўлмаса, янги уйда кетма-кет муаммо ва камчиликлар чиқаверса, ниятлари сароб бўлиб қолмайдими?

Янги массивдаги аҳолининг кўпчилиги “тез орада битказамиз” деган ваъдага ишониб, кун санамоқда.

Ёш ва эҳтиёжманд оилаларга қаратилган эътибор учун аҳоли давлатимиздан, Президентимиздан миннатдор. Лекин зиммасига олган масъулиятни ҳис қилмайдиган, “мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида иш тутадиган қурувчилар бу ҳаракати билан одамларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказаётганини билармикан. Уларнинг бундай ўзбошимчалигига ҳуқуқий баҳо бериладими? Мутасаддилар нега бу масалага панжа ортидан қарамоқда?

Сайтимизни кузатиб боринг бу ҳақидаги батафсил мақолани эълон қиламиз.​

 

uza.uz

loading...