Тошкентдаги жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университети талабаси ўзини осиб қўйди…

0

 

Шу йилнинг 15 январида жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университети 4- курс талабаси Юнусобод тумани яқинида ўзини осиб қўйган. Айтишларича, 23 ёшли талаба М. Ш. 14 январ куни кечқурун дўстларига қариндошиникига бориб келишини айтган-у, ортга қайтмаган. Эртаси куни талабанинг жасадини Юнусобод тумани ҳудудидан топишган. У ўзини осиш орқали жонига қасд қилибди.

Эслатиб ўтамиз, М. Ш. университетда «Халқаро муносабатлар» йўналиши бўйича таҳсил оларди.

Ҳозирча ушбу фожиа ҳақида батафсиз маълумот тарқатилмаган. Маълумот олишимиз билан албатта сиз азиз ўқувчиларга етказамиз.

 

loading...