«Реал» ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи

0

«Реал» клуби ёзда 7 нафар футболчини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

AS хабарига кўра, мадридликлар дарвозабон Кейлор Навас, ҳимоячилар Хесус Вальехо ва Марсело, яримҳимоячилар Лука Модрич, Иско ва Гарет Бэйл, шунингдек ҳужумчи Мариано Диас билан хайрлашмоқчи.

«Реал» Ла Лига 1-даврасидан сўнг, 33 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Испания Кубоги чоракфинали ва Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналига йўл олган.

 

tribuna.uz

loading...