Ҳиндистон аёлларига ҳарбий полицияда хизмат қилиш учун расман изн беришди…

0

 

Ҳиндистон мудофаа вазири Нирмала Ситхараман ҳукумат мамлакат аёлларига ҳарбий полицияда хизмат қилиш учун изн берувчи махсус қарор қабул қилганини баён этди. Вазирнинг айтишича, бу мамлакат қуролли кучлари таркибида хизмат қилаётган аёллар сони ортишига сабаб бўлади.

Тахминларга кўра, агар аёллар ҳарбий полицияда хизмат ўташни бошласа, Ҳиндистон қуролли кучлари сафидаги аёл ҳарбийлар сони 20 фоизга ортади. Ҳарбий полицияда хизмат қилувчи аёлларнинг асосий вазифаси номусга тажовуз қилиш, қулдорликка қарши кураш, керак бўлса, ҳарбий қисмларга амалий ёрдам кўрсатиш, аниқроғи, қўлга қурол олиб жангга отланишдан иборат бўлади.

 

loading...