Орол денгизи неча ёшда?

0

Россия ва америкалик олимлар Орол денгизи тарихини кузатишди, деб хабар берди daryo.uz.

Россия ва америкалик тадқиқотчилар собиқ Борса келмас ҳудудидаги чўкинди жинсларини ўрганган. Тадқиқот ишлари 2009 йилда, ҳудуддаги кўл суви қуриганидан икки йил ўтгач олиб борилган.

Олимлар чуқурлиги 14,9 метр бўлган туйнук тешиб, турли чуқурликдаги кўл чўкиндиларидан намуналар олиб, уларни ўрганган. 10 метр чуқурликдаги чўкиндилар Орол пайдо бўлган даврга тегишлилиги аниқланган. Тадқиқотчилар ушбу органик қолдиқларнинг катталиги ва таркибини ўрганиб, палеонтологик маълумотларни тўплаган ва радиоуглеродли таҳлил ўтказган.

Таҳлиллар натижасидан маълум бўлишича, Орол денгизи 17,6 минг йил аввал пайдо бўлган. Тахминларга кўра, сувнинг асосий манбалари Терскей-Олтой, Тяньшан ва Помир тоғларидан эриган музликлар бўлган. Тахминан икки минг йил ўтгач, унга дарё сувлари оқиши камайгач, сувнинг шўрлик даражаси ошиб кетган.

loading...