Боливиянинг тоғли ҳудудларидан бирида суви қип-қизил рангли кўл бор…

0

 

Боливиянинг Чили билан чегарадош ҳудуди ҳисобланган Эдуардо Авароа миллий боғи яқинида Лагуна деб номланган кўл мавжуд. Бу кўлнинг ҳайратланарли жиҳати шундаки, суви қип-қизил рангда. Шунинг учун бу кўлни Қизил Лагуна ҳам деб аташади.

Аммо кўлнинг асосий хусусияти бунда ҳам эмас. У суви рангини гоҳ сариқ, гоҳ тўқ қизил, тўқ жигарранг, сиёҳранг каби рангларга алмаштириб туради. Олимларнинг фикрича, бунинг асосий сабаби сув таркибидаги алоҳида минераллар чўкиндиси борлиги ва яна айрим бактерияларнинг сув таркибига фаол таъсир кўрсатишида экан. Бундан ташқари, Лагуна суви ранги ҳаво ҳарорати алмашиши, ёғин-сочинлар натижасида ҳам ўзгариб туради.

Қизил Лагуна сайёрамиздаги юксак тоғ чўққиларида жойлашган шўр сувли кўлларнинг бири ҳисобланади. Кўл денгиз сатҳидан 4278 метр юқорида жойлашган. Сув ҳавзасининг ҳажми 10, 5 — 9, 5 километрни ташкил этган. Умумий майдони эса 60 квадрат километрга тенг. Аммо чуқурлиги атиги 35 сантиметр — 1, 5 метрдан иборат холос. Шундай экан, кўлнинг бу соҳилидан нариги соҳилигача пиёда кечиб ўтса бўлади.

 

loading...