Саудия Арабистонида 15 ёшга етмаганларнинг турмуш қуриши тақиқлаб қўйилади…

0

 

Яқинда Саудия Арабистони консультатив кенгаши (Мажлис аш-Шўро) ҳукумат раҳбариятига мурожаат этиб, 15 ёшга етмаганларга турмуш қуриш тақиқлаб қўйилишини талаб қилди. Бунга кўра, қизми, ўғилми, 15 ёшдан кейингина никоҳдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим.

Кенгаш аъзолари мамлакатда кўплаб оилаларнинг фарзандини ҳали гўдаклик нуқси кетмай туриб никоҳлаши, яъни, уйлантириши, турмушга бериши соғлом турмуш тарзи йўқолиб боришига асосий сабаблардан бири эканини таъкидлашди. Яна шуни алоҳида қўшиб қўйишдики, 15 ёшга етмаган қиз, ўғил никоҳда бўлиш учун ҳали умуман тайёр эмас. Улар рўзғор, оила, вафо, садоқат, масъулият нелигини англаб етмайди. Шундай экан, ёшлар 15 ёшдан кейингина никоҳ масаласига эътибор қаратишса фойдадан холи бўлмайди.