Афғонистон президенти толибларни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди

0

Афғонистон президенти Ашраф Ғани RTA телеканали орқали чиқишида толибларни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди.

«Мен «Толибон» ҳаракатини афғон ҳукумати билан тўғридан-тўғри жиддий музокараларга чақираман. Миллий бирлик, мамлакат мустақиллиги, ҳудудининг яхлитлиги, марказлашган кучли ҳукумат муҳокама қилинмайдиган мавзулар ҳисобланади», деди Ашраф Ғани ўз чиқишида.

«Толибон» олдида иккита йўл турибди, улар ўз халқини қўллаб-қувватлашлари ёки бошқа давлатлар қўлида қурол бўлишлари мумкин», деди у.

Ўзаро курашаётган икки томон ўртасида тинчлик музокараларини йўлга қўйиш масаласи турли учрашувларда муҳокама қилинмоқда.

 

kun.uz