ОЛИМЛАР НАВБАТДАГИ ҚИЁМАТ КУНИНИ 1 ФЕВРАЛГА КЎЧИРИШИБДИ…

0

 

Ҳозирги кунда яна Нибиру сайёрасининг Ерга яқинлашиб келаётгани ҳақида кўплаб мақолалар, хабарлар пайдо бўла бошлади. Европа ҳамда Америка олимлари эса навбатдаги қиёмат куни 2019 йил 1 февралида бўлишини барала айтишмоқда. Шубҳасиз, бунга ўша куни Нибирунинг Ер билан тўқнашуви сабаб қилиб кўрсатиляпти. Аммо Барнаул планетарийси катта илмий ходимаси Наталья Ненахованинг бу мавзуда ўз фикрлари мавжуд.

— Одамлар янги йил бошлангандан бери негадир мистикага, касофатларга ўч бўлиб қолишди, — деди олима. — Шунинг атрофида Нибируни ҳам тинч қўйишмаяпти. Оддий одамларни тушунса бўлади. Бироқ мутахассислар-чи? Нима фойда топишади халқни ваҳимага солиб?..

Сиёсатчи ва файласуф Владислав Вакаев ҳам бу ҳақдаги шахсий мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

— Фикримча, — деди олим. — Қиёмат кунини белгилаш, башорат қилиш ва сиёсат ўртасида қандайдир боғлиқлик бор. Америка олимлари дунё аҳлини ваҳимага солиш йўли билан сиёсий ва молиявий барқарорликка эришишни мўлжаллаб қўйганлари эҳтимолдан холи эмас…

Мен эса олимлардан фарқли ўлароқ масалага сал бошқачароқ жиҳатдан ёндашишни маъқул кўраман. Биринчидан, Қиёмат куни қачон бўлишини ёлғиз Оллоҳ билади. Сиз олим бўласизми, тенгсиз башоратчимисиз, нафақат 1 феврал, 1 соатдан кейин нима юз беришини тўғри топиб кўринг-чи! Топа олмайсиз. Нега? Сабаби, буни ҳам Яратган эгам билади холос.

Иккинчидан, дунёнинг турли бурчакларида кўзга ташланиб қоладиган, олимлар тарафидан ўзга сайёраликлар кемаси ёки Нибиру сайёраси ва ҳоказоларга йўйилаётган жисмларга Америка Қўшма Штатлари муаллифлик қилишини биласизми? Билмасангиз, архивлар билан қизиқиб, «51-зона» деб номланган серияли маълумотларга назар ташланг. Америка худди шу ҳудудда ўзининг товоқсимон, дисксимон ва бошқа кўринишдаги учар дронларини ишлаб чиқаради. Буни кўпчилик билмаслигига сабаб шуки, ҳудуд ўта махфий. 51-зонага валломати ҳам яқинлаша олмайди. Ичкарида манаман деган кучли салоҳиятга эга мутахассислар тер тўкади. Ана сизга ўзга сайёраликлар-у, Нибиру. Хулоса сифатида шуни айтаманки, дунёнинг гегемон давлатлари дунё аҳлини қўрқитиш, ваҳимага солиш орқали моддий манфаат кўради. Сиёсий майдондаги ўрнини мустаҳкамлайди. Шундай экан, биз қўрқмаслигимиз керак. Ҳаммаси худойимнинг каромати билан боғлиқ. Тўғри яшаган, гуноҳлардан нари бўлишга уринган, Оллоҳдан шафқат сўраган, ҳалол умр кўрган бандаларини Яратган эгам ҳеч қачон касофатлар қурбонига айлантирмайди иншооллоҳ!

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...