ШАРИАТНИ ОЁҚОСТИ ҚИЛГАН ҚИЗ…

0

 

Сўнгги маълумотларга қараганда, Намангандаги №70- ўрта мактабида ўқувчи 18 ёшли С. М. исмли қиз 19 яшар йигитга шариат қонуни бўйича турмушга чиққан. Демак, улар расман никоҳдан ўтмаган. Янги келин никоҳдан кейин мактабга ҳам бормай қўйган. Кейинчалик маълум бўлдики, у фирибгарлик жиноятини содир этибди.

Ўқувчи қизни ўтган йил декабри охирида қўлга олишди. У Наманган шаҳар бозоридаги заргарлик дўконига кириб, сотувчини алдаган ҳолда қиймати 5 миллион 600 минг сўмлик қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлаб қочган.

— Мен Наманган бозорида бир йигит билан танишиб қолдим, — дейди фирибгар ва ўғри қиз. — Ундан бир ишда менга ёрдам беришини сўрадим. Яъни, мен билан дўконга кириб тақинчоқлар танлашда кўмаклашишини илтимос қилдим. Йигит рози бўлди. Дўконга киргач, сотувчининг қўлидан ўзим харид қилмоқчи бўлган тақинчоқларни олдим-да, бошқа дўконда сифати ва вазнини текшириб кўришим кераклигини айтдим. Гаров сифатида ёнимдаги йигитни қолдирдим. Уни сотувчига акам деб таништиргандим. У ишонди. Мен кўчага чиқдим-у, қочиб кетдим…

Албатта, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари фирибгар ва ўғри қизни қўлга олишди. Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 168- моддаси («Фирибгарлик») га асосан жиноий иш қўзғатилган.