Ҳиндистонлик бўлғуси келиннинг буйраги битталиги сабабли тўйи бузилди…

0

 

2018 йили 32 ёшли Тамил Наду (Tamil Nadu) 29 ёшли йигит билан унаштирилганди. Тез орада тўйлари бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Афсуски, шу орада куёв бўлмишнинг отаси оламдан ўтиб қолди. Улар тўйни бир йил кейинга суришга мажбур бўлишди. Аммо шундан кейин куёвнинг яқинлари Надудан сепига керагидан кўпроқ қимматбаҳо тақинчоқлар қўйишини талаб қила бошлашди. Наду бу талабни инкор этди. Шунда куёв шарт қўйди.

— Агар мен билан турмуш қуришни истасанг, тўй бузилиб кетишини хоҳламасанг, буйрагингни иккиталаштир, — деди куёв бўлмиш. — Менга битта буйракли хотин керак эмас…

Наду буйраги битталигини тўрт йил олдингина билганди. Бунгача ундан битта буйрак билан туғилганини сир тутиб келишганди.

Наду бундай олчоқ ва ҳурматлашни билмайдиган эр билан яшай олмаслигига амин бўлди. У буйрагини иккиталаштиришни истамади.

Тўй бузилди.

 

loading...