Туркманистон полициячилари соқол қўйган йигитларни таъқиб остига олди…

0

 

Шу ҳақда «Хроники Туркменистана» нашри расман хабар тарқатган. Хабарда айтилганки, полициячилар кўчада соқол қўйган йигитни кўрди дегунча, соқолини олдириб ташлашга мажбурлашмоқда. Акс ҳолда жарима белгиланиши билан қўрқитишмоқда.

Ҳайдовчиларга сал бошқачароқ шарт қўйилмоқда. Уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиб, соқолини олдиргандан кейингина қайтариб беришяпти. Айтишларича, мамлакатда фақат 40 ёшдан кейингина соқол қўйишга рухсат бериларкан.

Яна ҳукумат раҳбарлари соқол қўйиш туфайли ёшлар радикал ташкилотлар таъсирига тушиб қолишидан чўчишмоқда экан.

Дарвоқе, яқинда Ашхабод аэропортида Туркиядан учиб келган туркман аёлининг сумкаларини назоратдан ўтказаётиб, иккита «Қуръони Карим» китоби борлигига гувоҳ бўлишди. Полициячилар китоб арабчада бўлгани сабабли аёлдан матнларни ўқиб туркман тилига ўгиришни талаб қилишди. Аммо аёл бу китобни таҳоратсиз ўқиб бўлмаслигини уқтиришга уринди. Полициячилар ҳарқалай уқишди. Лекин бу аёлни «қора рўйхат»га тиркашди. Энди туркман аёли мамлакатдан четга чиқа олмайди.

 

loading...