Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов мухлисининг илтимосига кўра Карагандадаги болалар уйига ташриф буюрди.
«Саняга ваъда қилганимдек Карагандага келдим ва у сўраган болалар уйига ташриф буюрдим. У албатта менинг автобиографиямни олди. Умуман, барчаси хотиржамликда ўтди. Асосийси – болалар хурсанд бўлишди», – деб хабар қолдирди Хабиб «Instagram»даги саҳифасида.
Olamsport.com