Қарзини 10 йилдан бери тўламай келган эркак пул берганларни отиб ўлдирди…

0

 

Украинанинг Николаев шаҳар Ленин туманидаги жиноят суди биноси ёнида қотиллик содир этилди. Эр-хотиндан жами 40 минг доллар қарз олиб, 2008 йилдан бери қарзини тўламай келган эркак суд мажлисида мағлуб бўлганди. Аламига чидай олмаган қарздор ташқарига чиққач, эр-хотинни ов милтиғидан ўққа тутди. Айтишларича, у уч маротаба ўқ узган. Иккита ўқ эрига, учинчиси хотинининг бўйин қисмига бориб теккан. Аёл ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлди. Эри эса «Тез ёрдам» каретасида жон берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари қарздорнинг ўғли ҳам бу жиноятга шерик эканини аниқлашди. Афсуски, ўғил қочиб кетган. Ҳозирда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

loading...