“Tashkent city” курувчилари маоши 8 миллионлиги ростми?

0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати бугун, 2019 йил 31 январь куни “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида Тошкент шаҳар ҳокими томонидан “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эди. Айни пайтда анжуман давом этмоқда.

“Tashkent city” қурилиши бўйича директори Шерзод Исроиловнинг маълум қилишича, ҳозирда 4 минг нафардан ортиқ одам иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг 2 минг нафарга яқини Россиядан қайтган малакали қурувчилардир. “Tashkent city”да ўртача маош 1,5 млн.дан 8 млн.гача бўлиб, маош иш мутахассислигига қараб тўланмоқда.

Ишчилар “Tashkent city” қурилиш майдонида уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Пойтахтда доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган ишчилар олий ўқув юртлари ётокхоналарига жойлаштирилган.

Анжуман давом этмоқда, сайтимизни кузатиб боринг!​​

 

 

uza.uz

loading...