Наҳотки?! Хитойда чивинлар кўпайтириладиган завод ишга тушди

0

Хитой чивинларга қарши курашишнинг янги усулини жорий этди, деб ёзмоқда daryo.uz.

Бунинг учун Хитой чивинлар урчитилувчи махсус заводни ишга туширди. Европа чивинларга қарши бир неча ўн йиллардан буён мунтазам равишда курашиб келаётган бўлса, Жануби-шарқий Осиёда бу муаммога нисбатан яқинда эътибор қаратилди.

Гап шундаки, Европада муаммони ҳал қилиш учун иссиқ мавсум бошланишидан олдин сув ҳавзаларини инфекцияга қарши воситалар билан ишлов беришнинг ўзи етарли. Тропик Осиёда эса йил давомидаги иссиқ ва нам иқлим шароити туфайли чивинларга қарши чоралар узоқ давом этувчи, қиммат ва деярли самарасиз курашга айланади.

Бу ҳашаротлар жуда кўп муаммолар келтириб чиқаради. Эстетик ноқулайлик ва қичишишдан ташқари, улар ҳар йили минглаб одамлар ўлимига сабаб бўлувчи бир қатор хавфли касалликлар ташувчиси ҳисобланади.

Ҳашаротларнинг салбий таъсири қаторига хорижий сайёҳлик ҳисобига кун кўрувчи кўпгина тропик мамлакатлар учун ҳудуднинг рекреацион жозибадорлигини камайтиришини келтириш мумкин. Бу эса жиддий иқтисодий муаммога айланади.

Шу сабабли чивинларга қарши курашиш мақсадида Хитой олимлари Гуанчжоуда ноодатий чивинлар урчитилувчи махсус заводни ишга туширди. Унда барча урчитилган эркак чивинлар битта фойдали бактерия билан зарарлантирилган. Заводда ҳар ойда минглаб ҳашаротлар пайдо бўлади.

Ушбу ҳашаротлар бошқа ёввойи чивин билан чатишганда бактерия билан зарарлаб, уни бепушт қилиб қўяди. Лаборатория шароитида ўтказилган тадқиқотлар бу усулнинг юқори самарадорли эканини кўрсатган. Тажрибавий популяция эса 90 фоизга қисқарган.

Бундай тажрибадан ташқари, олимлар чивинлардан касалликка қарши туришга ёрдам берувчи антитела олишни режалаштирмоқда.

loading...