ҲАММАБОП ТЕСТ: «ҲИССИЁТЛАР УЙҒУНЛИГИ»

0

 

Бир-бирини севган кишилар ҳаётда доимо дўстона, келишиб яшашга интилишади. Лекин ҳамиша бу истак амалга ошавермайди. Шундай лаҳзалар, қайноқ севгимиз саробга айланиб кетиши ҳам мумкин. Хўш, ёстиқдошингиз билан ҳиссиётларингиз уйғунми? Қуйидаги тестни ечиб шу саволга жавоб топинг.

1. Баъзан кимнидир севишдан олдин эҳтирослар мос келадими-йўқми, шуни текшириб кўриш керак дейишади. Шунга қандай қарайсиз?

А) Тўғри (6 балл)

Б) Асосийси бир-бирини қаттиқ севиш. Шунда муаммо бўлмайди (3 балл)

В) Эҳтирос ҳаётда асосий нарса эмас (0 балл)

2. Вақтингиз йўқ. Ёстиқдошингиз танишлари билан зиёфатга кетди. Кейинроқ сизга кимдир унинг бегоналар билан дон олишганини айтса, нима қиласиз?

А) Бўлиши мумкинмас, унга ишонаман (5 балл)

Б) Қандай даҳшат! Уни кўришни ҳам истамайман (1 балл)

В) Ҳаммасига ўзим айбдорман (4 балл)

3. Ўйлаб ўтирмай, ўзингизга ёққан уч машғулотни танланг.

А) Ғийбат (6 балл)

Б) Компьютер (1 балл)

В) Масъулиятли иш (1 балл)

Г) Шовқинли кеча (5 балл)

Д) Нозланиш (7 балл)

Е) Романтик саргузашт (4 балл)

Ж) Жанжал (2 балл)

З) Баҳс (3 балл)

И) Бошқаларга кўмак бериш (2 балл)

К) Машинада сайр қилиш (5 балл)

4. Сизнинг ёқтирган рангингиз қайси гуруҳга мансуб?

А) Яшил, сариқ, тўқ сариқ (2 балл)

Б) Қора, қизил, кўк (5 балл)

В) Пушти, оч жигар ранг, мовий (3 балл)

5. Қуйидагиларнинг қай бири сизга маъқулроқ?

А) Дори (4 балл)

Б) Нимадандир ҳимояланиш воситалари (3 балл)

В) Ой кунларини санаш (1 балл)

Г) Юқоридагилардан бошқа ҳамма нарса ёқади (2 балл)

6. Сиз тунда қай ҳолатда ухлайсиз?

А) Чироқни ёққан ҳолда (6 балл)

Б) Қоронғиликда (2 балл)

В) Уй пардаларини очган ҳолатда (4 балл)

7. Турмуш ўртоғингизнинг суратларини қаерда асрайсиз?

А) Ёзув столида (1 балл)

Б) Алоҳида жойда (3 балл)

В) Ёстиқ остида (5 балл)

8. «Ҳиссиз аёл бўлмайди. Эркаклар уқувсиз холос». Бу фикрга муносабатингиз?

А) Худди шундай (3 балл)

Б) Бундай эмас (5 балл)

В) Бу гапда жон борга ўхшайди (2 балл)

9. «Севаман» деган сўзни тез-тез такрорлайсизми?

А) Ҳар куни (3 балл)

Б) Бу сўзни деярли тилимга кўчирмайман (1 балл)

В) Тез-тез. Лекин фақат севгилимга нисбатан эмас (5 балл)

10. Ким билан ўтмишингиз ҳақида суҳбатлашиш енгил кечади?

А) Фақат турмуш ўртоғим билан (3 балл)

Б) Ҳеч ким билан (1 балл)

В) Яқин дўстлар билан (4 балл)

11. Муҳаббат ва эҳтиросларга оид ахборотларни кўпроқ қаердан олиш мумкин деб ҳисоблайсиз?

А) Китоблардан (1 балл)

Б) Журналлардан (2 балл)

В) Фильмлардан (5 балл)

Г) Ўз тажрибамдан (3 балл)

12. Чироқ ёруғида Мулойим бўла оласизми?

А) Йўқ (1 балл)

Б) Ҳа (4 балл)

В) Фақат шам ёруғида мулойимлашаман (3 балл)

13. Уйдан ташқарида ким биландир яқин муносабатга киришишингиз мумкинлигини тасаввур эта оласизми?

А) Ҳа (7 балл)

Б) Йўқ (1 балл)

В) Агар яқин атрофда ҳеч ким бўлмаса (5 балл)

14. Спиртли ичимликлар истеъмол қиласизми?

А) Йўқ (1 балл)

Б) Баъзида пиво ичиб тураман (3 балл)

В) Тез-тез (5 балл)

15. Хаёлпарастлик нима?

А) Яқинликка олиб борувчи йўл (1 балл)

Б) Баъзида овунчоқ вазифасини ўтовчи восита (3 балл)

В) Бу нарса севишга халал беради (5 балл)

16. Одамнинг сезги аъзоси асосан қаерда жойлашган?

А) Елкасида (6 балл)

Б) Оёғида (2 балл)

В) Бошида (3 балл)

17. Қуйидаги манзилларнинг қай бирида йиллаб яшашни истардингиз?

А) Сан-Франциско (6 балл)

Б) Ницца (4 балл)

В) Флоренция (2 балл)

18. Агар сеҳргар сизни бир кунга ҳайвонга айлантириб қўйса, қуйидаги жониворларнинг қай бирини танлардингиз?

А) Фил (4 балл)

Б) Шер (6 балл)

В) Мушук (5 балл)

Г) Илон (1 балл)

Д) Тўти (2 балл)

Е) Айиқ (3 балл)

19. Қандай ҳолатларда эҳтиросга тўласиз?

А) Мода журналларини томоша қилсам (5 балл)

Б) Гўзал инсонларга боқсам (3 балл)

В) Билмадим (1 балл)

 

НАТИЖАЛАР:

 

23-49 балл. Сиз ўз ҳисларингиздан қўрқасиз. Нега бу тестга қизиқиб қолдингиз, ҳайронмиз.

50-76 балл. Ҳаммаси яхши. Сиз муҳаббатга катта эътибор берасиз. Суюклигингиз билан биргаликдаги ҳаётингиз ҳавас қилса арзийди.

77-100 балл. Муҳаббат сиз учун буюк туйғу. Фақат қайси гўзални кўриб қолсангиз, ўша ёққа чопиб кетаверасиз. Тўхтанг, олдин ортга бир назар ташлаб олинг.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади