«Samsung Electronics» мутахассислари смартфонлар учун 1 ТБ ли флэшка яратди…

0

 

Флэшка «eUFS 2. 1» типида яратилган бўлиб, ҳақиқатан 1 ТБ ли ҳажмга эга. Бу 1000 ГБ деганидир. Яратувчиларнинг айтишича, 1 ТБ ли жой смартфонга 260 тагача 10 дақиқалик видеороликларни сақлаш учун имконият беради. Бугунги кунгача машҳур бўлган 64 ГБ ли флэшкалар эса атиги 13 та шундай видеороликлар сақлаш имконини берарди. Янги флэшкаларнинг нафақат майдони кенг, балки улар катта тезликда кўчириш имконини беради. У алоҳида дастурларга бир сонияда 58 мингтагача турли кўринишдаги операцияларни амалга ошириш учун шароит яратади.

 

loading...