Уй вазифасини бажара олмаган болакай қутқарув хизматига қўнғироқ қилди

0

Американинг Лафайетт шаҳарчасида истиқомат қиладиган бир бола уй вазифасини бажара олмай, боши қотди. Шундан сўнг у 911 рақамига қўнғироқ қилиб, қутқарув хизматини ёрдамга чақирган. Болакайнинг бахтига ўша куни навбатчилик қилаётган Антония Банди мактабда математикадан доим беш баҳо олиб ўқиган экан.

Қиз, болакайдан уй вазифаси нимадан иборат эканлигини сўраб олди ва қоғозга ёзиб, ҳисоблаб чиқди. Жавобини топгач эса ўқувчига тушунтириб берди. Жавоб топилганидан хурсанд бўлган йигитча навбатчи қизга миннатдорчилик билдирди ва безовта қилгани учун узр сўради. Навбатчи бунга жавобан жилмайиб, “Ҳечқиси йўқ, ёрдам бериш, бизнинг вазифамиз!” деб жавоб қайтарган.

Антониянинг сўзларига кўра, болакай билан мулоқот унга жуда оғир ўтган навбатчилик кунидан кейин ажойиб ҳордиқ бўлиб туюлган.

loading...