Йўтални уч кунда даволаш сирини биласизми?

0

Бу содда ва халқона рецептни ҳечам йўқотманг. Бирор қоғозга ёзиб, деворга осиб қўйинг.

Йўтални даволаш борасида муолажалар бисёр. Ҳозир тавсия қиладиганимизни эса амалга ошириш унча қийин бўлмайди. Бунинг учун карамнинг иккита япроғини олиб, иссиқ сувга солиб бироз “ўлдиринг”. Шундан сўнг унинг бир томонига юпқа қилиб асал суртиб чиқинг. Шундан сўнг карам баргларини йўтал безовта қилаётган одамнинг кўкрак қафаси ва орқасига ёпиштириб, ухлашга ётқизинг. Тор футболка карам баргларини зич ушлаб туради. Бир ухлаб турганидан сўнг касал одамнинг аҳволи анча яхшиланади. Асал танага сингиб, шифобахш таъсир кўрсатади.

Мазкур муолажани 3-5 кун қилиш тавсия қилинади.