Калуга вилоятида автобус ҳалокатга учради. 10 киши ҳалок бўлди…

0

 

Бугун Москва вақти билан соат 9: 30 да Калуга-Вязьма серқатнов йўлининг 128- километрида йўловчиларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди. Шуларнинг тўрт нафари вояга етмаган гўдаклар экани аниқланди. 25 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага олиб кетилди.

Мутахассисларнинг гапига қараганда, ҳалокат йўл сирпанчиқ бўлгани ва автобус катта тезликда келаётгани, ҳайдовчи бошқарувни йўқотганлиги сабабли содир бўлган.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, автобус аллақачон яроқлилик муддатини ўтаб бўлган, аммо негадир ҳужжатларда бу аксинча кўрсатилган экан.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ва суриштирув ишлари давом этмоқда.