Олимларнинг айтишича, касса чеклари инсон организми учун жуда хавфли экан…

0

 

Яқинда Испания, Франция ҳамда Бразилия олимлари ўзаро ҳамкорликда дўконлар, савдо марказларида сотувчилар тарафидан харидорга бериладиган касса чеклари хусусида тадқиқот ўтказишди. Маълум бўлдики, чеклар ясалган термақоғозлар таркибида «А» бисфенол кимёвий моддаси мавжуд экан. Айнан шу модда бизнинг чек олган қўлимиз терисига сингиш, агар озиқ-овқатлар билан ёнма-ён қўйсак, улар орқали организмга кириб бориш натижасида кейинчалик кўкрак, бачадон, жинсий аъзолар ва бошқа турдаги саратон тўқималарини пайдо қиларкан. Бундан ташқари, ўша модда организмдаги гормонлар меъёрини бузган ҳолда семиришга олиб келаркан. Яна чеклар таркибидаги моддалар пуштсизликка ҳам мубтало этиши эҳтимолга яқин экан. Шундан келиб чиқиб олимлар термоқоғозларни озиқ-овқатдан узоқроқда сақлашни ва болалар қўлига бериб қўймасликни маслаҳат беришмоқда.