Наманганлик эркак хотинини бировларнинг етти ухлаб тушига кирмаган усул ёрдамида ўлдирди…

0

 

Шу йилнинг 30 январида Наманган вилоятига қарашли Учқўрғон туманида яшовчи исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган эркак хотини билан жанжаллашиб қолганди. Жанжал давомида у аёлнинг бошига чойнак билан тушириб қолди. Мана шу зарбанинг ўзи етарли бўлди. Хотинини касалхонага олиб кетишди. Афсуски, жароҳат ўта жиддий экан. Аёл касалхонада вафот этди.

Жанжал сабаблари ҳозирча маълум эмас. Қотил эр қамоққа олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.