Ўсмир банкнинг хатоси туфайли миллионерга айланди

0

18  ёшли ўсмир ўз ҳисоб рақамида қурилиш компанияси томонидан 8 900 фунт келиб тушганини кўриб, ҳайратда қолди. Йигитча бу ҳақда дарҳол яқинларига айтиб, пулларга “Porsche” автомашинасини сотиб олиб беришларини сўради.

Ўсмирнинг онаси ақлли аёл бўлгани сабабли бу пулларни ишлатишига қарши чиқди ва дарҳол ҳисоб рақамни текшириш учун банкка йўл олди.

Аниқланишича, банк ходими нолларни адаштириб юборган экан. Бироқ хатосини билгач, яна пулларни қайтариб олган.

Бироз аввалроқ австралиялик давлат хизматчисининг ҳисоб рақамига ўз маошидан юз баробар ортиқ пул келиб тушганди. Инсофли ходим пулларни дарҳол қайтариб берган.

loading...