Муқаддас Саъдуллаева актрисалик фаолиятини тўҳтатадими?…

0

Йигитали Мамажонов ва  ҳақидаги сўнгги миш-мишлар декабрь ойида пайдо бўлди. Бунга сабаб Муқаддас Саъдуллаеванинг кинофестивалга ҳомиладор ҳолатда ташриф буюргани. «Муқаддас эрга тегдими? Унинг эри Йигиталими? Йигитали яқинда Нигина исмли қизга уйланмаганмиди?» каби саволлар ижтимоий тармоқларда кенг айланиб, муҳокамалар кўпайди. То Муқаддас ўғли Абубакрни дунёга келтирмагунча жуфтлик бу ҳақда оммага ҳеч қандай маълумот айтмади ҳам. Кейин эса аста-секин уларнинг бирга тушган суратлари шахсий саҳифаларида пайдо бўла бошлади. Яқинда Йигитали Мамажонов ушбу сирли вазиятлар юзасидан ниҳоят, интервью берди ва ҳеч бир саволни жавобсиз қолдирмади.

— Муқаддас билан муносабатларингиз қачон бошланган эди?

— Муносабатимизнинг бошланганига бир йилдан ошди. Ҳаммаси жуда тез бўлиб кетди. Биринчидан, характеримиз бир-биримизга тўғри келди. У инсон ҳам ҳаётдан куйгани учунми, ўртамизда илиқ муносабатлар бошланди. Мана шундан кейин турмуш қуришга аҳд қилдик. Муносабатларимизни сир сақлаш — бу мендан чиққан фикр эди. «Кўз», «назар» деган нарсалар бор. Аммо бизнинг ҳаётимизда бунинг иложи йўқ экан. Барибир, ҳамма билди.

— Фарзандингизга Абубакр дея исм қўйдинглар. Ким танлади бу исмни?

— Мен. Чунки пайғамбаримиз Муҳамммад (с. а. в) ҳақида ўқиб, ўрганаётганимизда у инсонга меҳр қўйдим.

— Муқаддаснинг ҳам қизалоғи бор. Бугун у сизни «Дада» деб чақиряптими?

— Албатта! Унинг қизи менинг қизимдек бўлиб қолган. У мени яхши кўради, мен ҳам уни яхши кўраман. Кичкина бўлса ҳам кўп нарсага ақли етади. Укасига ҳам жуда меҳрибон. Аёл кишида ўзининг акаси, укасига меҳри жуда кучли бўлади. Айнан қизимда ҳам укасига меҳри баланд.

— Муқаддаснинг бошқалардан фарқли қайси жиҳатлари сизга маъқул келди?

— Гапириш маданиятида, хулқ-атворида ҳам ўзини тутиб олган. Яқиндан гаплашганимиздан кейин бир-биримизни, қалбимизни ҳис қиладиган бўлдик. Энди мен унинг ҳамма хусусиятларини ҳам айтишим тўғри эмас. Ахир у менинг жуфти ҳалолим!

— Муқаддас актрисалик фаолиятини давом эттирадими ёки йўқ?

— Меъёрдан чиқиб кетмаган ҳолда давом эттиради. Кейинчалик Худо хоҳласа, яна кўпайишганимиздан кейин фарзандларимизга тарбия бериб, чиройли уй бекаси бўлиб ўтиради.