Қаҳвани ҳақиқий қаҳва музейида татиб кўринг!

0

Италиянинг Турин шаҳрида Ер юзидаги энг машҳур ичимлик – қаҳвага бағишланган музей иш бошлади. Неча асрлар мобайнида инсоният томонидан истеъмол қилинадиган ичимликлар орасида сувдан кейинги ўрнини бой бермай келаётган қаҳванинг келиб чиқиш тарихи ва ривожланиш даврлари билан танишиш мумкин бўлган музей бешта алоҳида залдан иборат. Уларнинг ҳар бирида сиз қувватбахш ичимликнинг янги қирраларини кашф этасиз.
Албатта, қаҳва музейида ташриф буюрувчилар унинг турли хил навларидан татиб кўриш имкониятига ҳам эга бўладилар. Табиийки, кўпчилигимиз қаҳванинг мева ҳолида йиғиб олинганидан кейин истеъмолчининг финжонига тўкилгунига қадар қандай жараёнларни бошдан кечиришидан бехабармиз. Музейга киришингиз билан биринчи бўлимдаёқ сиз бу жараённинг ҳар бир босқичини жонли тарзда кузатишингиз мумкин бўлди. Бундан ташқари, бу ерда кофе тайёрлаш машиналари дастлабки кўринишлари ва бошқа юзлаб антиқа экспонатлар жойлаштирилган.
Музейга кириш нархи катталар учун 10 еврони, болалар учун эса 8 еврони ташкил этади.

loading...