97 ёшли Айрис Апфель моделликка ишга кирди

0

97 ёшли коллекционер ва дизайнер Айрис Апфелга фақат ҳавас қилиш мумкин. У  ўзининг шу ёшида ҳам модель номини сақлаб қолган.

Ёши бир жойга бориб қолган бу онахон базм ва лекцияларга боришни канда қилмайди. Мунтазам равишда ўз фотографиясини инстаграмга жойлаштиради.

Шу кунларда у Алессандра Амброзио, Амбер Валлетта, Барбара Палвин, Белла Хадид, Жизель Бюндхен каби бутун дунёга машҳур моделлар билан ҳамкорлик қиладиган IMG агентлиги билан шартнома имзолади. Бу билан Айрис ҳали ҳам модадан қолмаганлигини исботлади.

Айрис Апфель ёрқин рангли кийимларни катта, четига турли тошлар қадалган кўзойнаклар билан уйғунлаштиришга уста.

loading...