Германияда саратон шишининг қадимий тури аниқланди…

0

 

Берлинда бир гуруҳ археологлар қазиш ишлари давомида ёши 240 миллион йилга тенг бўлган тошбақа жасадини топишганди. Жасадни ўрганиш жараёнида тошбақа ҳаёт пайтида қадимий саратон хасталиги тури билан оғригани маълум бўлди. Саратон шиши тошбақанинг сон қисмида бўлган. Характеристикаси бўйича ҳозирги остеосаркома билан деярли бир хил. Саратон шишининг бундай тури асосан суякларнинг устки қисмида пайдо бўларкан. Пайдо бўлгач, у жуда қисқа фурсатда ривожланиб, беморни ҳалок этади.

2016 йили Жанубий Африкадаги Витватерсранд университети олимлари 1, 7 миллион йил аввалги товон суякларини топишган. Худди шу суяклар устки қисмида қадимий саратон шиши мавжуд бўлгани аниқланди. Шундан сўнг олимлар саратон хасталигининг пайдо бўлиш тарихи аслида қадим-қадимларга бориб тақалади деган тўхтамга келишган.