Ҳиндистонда бир кўзли эчки боласи дунёга келди…

0

 

Шу йилнинг 7 февралида Ҳиндистоннинг Бихар штатига қарашли Самастипур округидаги қишлоқлардан бирида бир кўзли эчки боласи дунёга келди.

Эчкининг эгаси, фермер Муҳаммад Озоднинг гапига кўра, ҳозирги кунда бутун қишлоқ аҳли қайта-қайта келиб бир кўзли эчкини томоша қилмоқда. Кимдир эчкига қараб ўзича дуолар ўқимоқда, унга сиғинмоқда, ёшлар эса сельфи қилишга тушиб кетган.

Мутахассислар бу ҳолат қадимий юнонлар афсонасидаги қаҳрамонлардан бирига берилган ном эканни айтишди. Қадимий афсоналарда ўша қаҳрамонни «циклоп» деб аташган экан.

Ўтган йил февралида Малайзияда ҳам шундлай бир кўзли эчки туғилган. Эчки боласининг оғзи кичик бўлгани сабабли эгалари унга трубача ёрдамида овқат беришган.