«Нексия» юкхонасидан катта пул ўғирлаган ўғри қўлга олинди…

0

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 20 май куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани яқинидаги Қўйлиқ деҳқон бозори ёнида қолдирилган фуқаро О. Т. га тегишли «Нексия» юкхонасидан номаълум кимса жами 14 500 000 сўм ҳамда 8 500 доллар пулни ўғирлаб кетганди. Ўшанда дарҳол жиноий иш қўзғатилиб, ўғрига нисбатан қидирув эълон қилинган. Куни кеча ички ишлар вазирлигидагилар хабар бердики, милиция ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўғри қўлга олинди. У Андижон вилоятига қарашли Бўз туманида яшовчи С. К. бўлиб чиқди.

Тергов ҳаракатлари бошланган.

 

loading...