Воажаб! Англия врачлари она қорнидаги ҳомилани жарроҳлик амалиёти учун олиб кейин яна она қорнига қайтаришди…

0

 

Англиянинг Бернем шаҳрида яшовчи Бетан Симпсон исмли аёл шу йил апрелида фарзандини дунёга келтириши кутилаётганди. Сўнгги тиббий текширувлар эса ҳомиланинг умуртқа поғонаси нотўғри ривожланаётганини кўрсатди. Бу нуқсонни фақат жарроҳлик амалиёти ёрдамидагина бартараф этиш мумкин эди. Қарабсизки, Англия врачлари ҳали дунёда амалга оширилмаган хавфли ва ўта масъулиятли ишга қўл уришди. Ҳомилани она қорнидан олиб, жарроҳлик амалиётини ўтказгач, яна жойига қайтаришди. Асосийси, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Она ҳам, бола ҳам ўзларини жуда яхши ҳис этишмоқда.

— Тўғри, — деди врачлардан бири. — Бизни огоҳлантиришди. Қўрқитишди. Ҳали дунёга келмаган ҳомилани ҳалок этишимиз мумкинлигини айтиб, огоҳлантиришди. Биз керакли таҳлилларни олиб, барча қилинажак ишларни хомчўт қилгандан кейин таваккал шу ишга қўл урдик. Ҳомила қизалоқ экан. У ҳозир ўзини яхши ҳис этмоқда. Умуртқа поғонасидаги нуқсон бартараф этилди.

 

loading...