ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

1. Йўлбарссимон акулани беҳуда “Океан ахлатчиси” дейишмайди. У йўлида учраган нарса борки, ҳаммасини еб битиради.

2. Айиқлар ҳам овқат танламайди. Улар емиш топа олмаган вақт мотор мойи, қор мотоцикли ўриндиғи, ҳатто, чармдан тикилган этиккача ейиши мумкин.

3. Америкадан миллионерларнинг ҳар уч нафаридан бири пулни тежаш ниятида ҳаракатланиш воситаси сифатида эски машиналарнигина харид қилади.

4. Филнинг бир дона тиши 9 килограммгача вазнга эга.

5. Чумоли ҳеч қачон ухламайди. Бунинг ўрнига кунига икки марта 8 дақиқадан шунчаки ишламасдан дам олади. Чумолилар қироличаси эса бир кунда 90 дақиқа вақтини дам олишга сарфлайди.

6. Кечаси дельфин миясининг ярми ухлайди, иккинчи ярми ухламай, атрофни кузатиш билан банд бўлади.

7. Маълум бўлишича, илк бор чой ичимлигини эрамиздан аввалги 2737 йили Хитой императори Шень-нун ичган. Бир куни одатга кўра унга хизматкор қайнаган сув келтирган. Император сув қуйилган пиёлани қўлига олганда, тепасидаги дарахтнинг икки-учта барги сув ичига тушган. Бирпасдан кейин император ичимликни ичиб кўрса, жуда мазали экан. Шундан сўнг ҳар куни хизматкорлардан қайнаган сувга худди шу дарахт бергидан солишни буюрган. Дарахт эса ҳозирги чой ўсимлигининг ёввойи кўриниши бўлиб, “Хитой камелияси” деб аталган.

8. Колибри деган қуш ёввойи табиатда орқамачоққа ҳам уча оладиган ягона қуш ҳисобланади.

9. Қадимий Грецияда бадавлат аёллар ҳар бир кунини байрамдек ўтказишга одатланган. Ҳеч қаерда ишлашмаган, ўқишмаган, билим олишга интилишмаган. Уларнинг энг севимли машғулоти қимматбаҳо тақинчоқларни томоша қилиш эди. Туққан фарзандларини боқиш учун эса кўкрак сутига эга қул аёлларни ёллашган.

10. Шотландияда самолётлар дунёдаги энг қисқа вақт парвозда бўладиган йўналиш бор. Яъни, Вестра ороли — Papa Westray ороли йўналишидаги самолётлар манзилга етиш учун атиги 1 дақиқа, 14 сония учади холос.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

 

loading...