6 ёшли болани уриб кетган ҳайдовчи унга ёрдам кўрсатмай, қочиб кетди!

0

Одесса шаҳри марказида бир автомобиль ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб кетган ва унга ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойга йўл олган инспекторлар “Nissan Qashqai”  русумли автомашинани пайқаб қолишди. Суриштирув натижасида айни шу машина болакайни уриб кетгани маълум бўлди.

Одесса болалар шифохонасига етказилган болакайга товон суягининг ёпиқ синиши ташхиси қўйилди. Машина эса ҳайдовчидан олиниб, жарима майдончасига етказилган.