Мудҳиш қотиллик! Бухорода бечора аёл тепкилаб ўлдирилди

0

Аёлларга ҳурмат, иззат билан муомала қилиш кераклиги барчага маълум. Бироқ ўзларини кучли ва зўравон деб санайдиган айрим кимсалар кучини келиб-келиб заифа аёлларга кўрсатади.

Масалан, Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшовчи бир эркак ҳам маст ҳолда танишининг уйида жанжал чиқариб, Халқлар Дўстлиги кўчасида яшаган бир аёлни роса тепкилаган. Шу даражада аёвсиз тепкилаганки, бу зарбалар натижасида аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, жиноятчи дарҳол қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...