Жанубий кореялик эркак ошқозонидан 2 килога яқин тош, шиша идиш қопқоғи ва тангаларни чиқариб олишди…

0

 

54 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган эркак яқинда қорни қаттиқ оғриётганидан шикоят қилиб врачларга мурожаат этди. Унинг қорни шишиб кетган ва бармоқ теккизилганда, қаттиқ нарса уриларди. Суриштирувлар натижасида эркак асабини тинчлантириш учун тез-тез тош, тангалар, шиша идиш қопқоқлари ютиб туришини айтди.

Рентгенга солишганда, ошқозони тош ва тангаларга тўла экани маълум бўлди. Олдинига врачлар тошларни гастроскоп ёрдамида чиқариб олишни мўлжаллашганди. Аммо улар ҳаддан ташқари кўплигини ҳисобга олиб жарроҳлик амалиёти ташкил этишга мажбур бўлишди. Шундай қилиб, бемор ошқозонидан 2 килограммга яқин тош, танга ва шиша идиш қопқоқлари олиб ташланди. Орадан тўққиз кун ўтгач, бемор уйига қайтди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йили Ҳиндистонда яшовчи аёлнинг ошқозонидан бир ярим кило болтлар, тилла тақинчоқлар, ёнғоқ пўстлоғи кабиларни олиб ташлашганди. Бундай хасталик тиббиётда акуфагия деб аталиб, бемор ҳадеганда оғир, қаттиқ буюмларни ютгиси келавераркан.

 

loading...