Камол саёҳатга келиб кетганди, энди навбат Амиргами?

0

«Севги изтироби» сериалида Амир ролини гавдалантирган Каан Урганжўғлу юртимизга саёҳатга келиб кетган Буракка ҳаваси келган кўринади. У ҳам саёҳатга йўл олди. Фақат мамлакатимизга эмас, Мисрга. Актёр ўзининг инстаграмга жойлаштирган суратида Гиза минораси акс этган.

Ҳа айтмоқчи, бу суратлар Алишер Узоқов ва Жаҳонгир Хўжаевларга ҳам жуда ёқибди. Уларнинг ҳадеб «Амир, Амир…» деяверишларига сабаб бор экан-да!