Лола Каримова Тиллаеванинг севимли машғулоти ҳақида биласизми? (+видео)

0

Мамлакатимизнинг энг машҳур аёлларидан бири Лола Каримова Тиллаева инстаграмда бу сафар қолдирган постида ўзининг севимли машғулоти ҳақида гапириб ўтди.

– I personally love to paint as a hobby; I found this lovely spot by a tree for one of most adorned activities.

– Расм чизишни яхши кўраман, бу соҳада уста бўлмасам-да! Бу менинг севимли машғулотим-хоббиим ва у менга катта завқ бағишлайди.

Шарҳларда сизга ёққан рассом ёки санъат асари номи билан бўлишинг.

Шу ўринда мазкур аёлнинг ажойиб бир хусусиятини айтиб ўтмоғим лозим. У инстаграмда қолдирган изоҳларини доим икки ёки уч тилда ёзади. Айрим шоу-бизнес вакилларига ўхшаб, рус тилида ёзиб, ўзинг таржима қилвол, тариқасида иш тутмайди. Бу нарса Лола Тиллаеванинг ўзбек тилини ота тили сифатида қадрлашини англатади. Қани ундан ҳамма ҳам ўрнак олса…

loading...