«Уйланиб уйсиз қолдим»

1

 

— Тўрт йилдан буён ёзда тўй қилишни ният қилиб юрган ота-онамнинг ахийри сабри тугади. Бўлажак қудаларнинг олдида ҳам уятли бўлдик. Тўй қилишга эса сира имкониятимиз  бўлмади ва ниҳоят, яшаб тутган уйимизни сотиб, тўйни бошлашга мажбур бўлдик.

Уйимизни сотиб олган одам инсофли экан, уй топгунимизга қадар шу уйнинг ўзида туришимизга рози бўлди. Ваҳоланки, ҳеч ким уйимизни сотганимизни ҳам билмай қолди. Орадан олти-етти ой ўтгач, уй эгаси уйни бўшатишимизни илтимос қилди. Энди қаёққа борамиз? Ота-онамнинг ёши бир жойга бориб қолган, менинг ишим эса ўлда-жўлда, тағин яқинда кўпайишадиган бўлиб турибмиз. Мана сизга ҳангома…  Уйланиш деганда, ҳамма уйли-жойли бўлишни тушунади. Мен-чи? Мен уйсиз қолишни тушунаман.

РАҲМОНҚУЛ

Самарқанд вилояти

Пайариқ тумани

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Ишингизни улда жулда булишига ким айибдор? Эркак киши ишлаш кере эркак ишлаб пул боиб келса барака булади? Сикилманг хаммаси яхши булади. Ишлаб уй хам оларсиз болларизни уйларсиз жойларсиз шунда узингизни хамгамонгиз эсингизга тушади.

Comments are closed.