Осмонда туғилган бола!

0

Американинг Сан-Хуанадан Форт-Лодердейлга қараб учаётган “JetBlue” самолёти бортида айни парвоз вақти чақалоқ дунёга келди.

Авиакомпания матбуот котиби Жен Дангнинг сўзларига кўра, ўша самолётда бўлган тиббиёт ходими аёлга туғруқ пайти ёрдам берган.

“JetBlue” ходимлари чақалоқнинг аҳволи яхшилигини таъкидлашмоқда. Энди ушбу самолёт энг кичик мижозининг исми билан атала бошланади.