Шарманда! Ўзбек қизлари Буракнинг ортидан югуришибди! (+Видео)

0

Машҳур турк актёри Бурак Ўзчивитнинг юртимизга келиб-кетгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган видео ҳамда суратларни кўриб, унинг юртимиз қизлари борасида яхши таассуротлар билан кетганига шубҳамиз бор. Видеолардан бирида Бурак билан суратга тушаман, деб сал қолса ёқалашаёзган қизлар тасвирланган бўлса, яна бирида кўчада, машинаси ёнига кетаётган Буракнинг ортидан югураётган бир гала ўзбек қизлари акс этган.

Ахир бу шармандалик-ку! Шунақаям бўладими-а, қизлар?! Биргина актёрни деб ғурурни шу қадар ерга уриш шартми?!

Қуйида мана шу видеолар илова қилинади. Кўриб, ўзингиз баҳо беринг!