Республика халқ таълими вазирлиги мактабга пневмотик қурол билан келган ўқувчи туфайли журналистларни танқид остига олди…

0

 

Вазирликдагиларнинг айтишича, журналистлар мактабга пневмотик тўппонча-пулемёт ва ўқ дори, газли баллонча билан келган ўқувчи масаласида шов-шув кўтариши шарт эмасди. Чунки бу ҳақда №5-мактаб директори ўринбосарининг ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар берган. Ўқувчининг ота-онаси билан алоҳида суҳбат ўтказилган. Суҳбат давомида ота-она бундай ҳаракатлар бошқа қайтарилмаслигига сўз берган.

Қолаверса, вазирликдагилар журналистларга шуни эслатиб қўйишдики, пневмотик қурол ўқотар қуроллар сирасига кирмайди, уни сотиб олиш чегараланмаган.

Аммо Халқ таълими вазирлигидагилар бир нарсани ёдда тутишлари лозим. Пневмотик қурол яқин масофадан туриб отилса, одамни ўлдиради. Газ тўлдирилган баллонча ҳам инсон ҳаёти ва саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади. Бундан ташқари, мактаб бу ўқув, тарбия даргоҳи. Бу даргоҳга қурол кўтариб келишнинг ўзини қандай тушуниш керак? Вазирликда ўтирган корчалонлар наҳотки шу нарсани билишмаса?..

 

loading...