Америка Россия ва Хитойга қарши ҳужум тактикасини ишлаб чиқди…

0

 

Бу «Троян тактикаси» деб номланган. Ушбу лойиҳанинг мақсади бир. Америка Қўшма Штатлари Россия ва Хитойга қарши уруш бошлашда мана шу лойиҳага суянади. Тактиканинг асл мазмуни шундаки, ҳужумларда мамлакатдаги барча қуролли кучлар иштирок этади. Асосийси, қирувчи самолётлардан тортиб сувости кемаларигача кўринмас ҳолатда ҳаракатлар содир этади. Америка ҳарбий ҳаво кучлари штаби раҳбари генерал Дэвид Голдфайннинг гапига кўра, бу лойиҳа учун давлат хазинасидан жами 135 миллиард доллар маблағ ажратилган.

— Россия ва Хитой тарафи, — деди генерал. — Нафақат Америка, балки бутун дунёга жиддий хавф солишдан тийилмаяпти. Шундай экан, биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Россия ва Хитойга арзирли зарбаларни йўллай оламиз…

Генерал яна бир нарсани таъкидлаб ўтди. Янги уруш ҳаракатларида асосий роллардан бирини «F-35» қирувчи самолётлари ижро этади. Бироқ ҳарбий экспертлар икки ривожланган давлатга қарши уруш ҳаракатлари олиб бориш учун Американинг қудрати етмаслигига ишонишмоқда.

 

loading...