Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси ташкил этилди

0

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди:
???? республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
???? Ўзбекистоннинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;
???? чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
???? республикада чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган ташкилотлар ишларини мувофиқлаштириш;
???? Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса Африкада чўлга айланиб боришларга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси талабларини бажаришда Ўзбекистоннинг миллий ваколатли органи вазифасини амалга ошириш.

Шунингдек, қарор мувофиқ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси ташкил этилди.

Адлия Вазирлигининг телеграмдаги «huquqiyaxborot» каналидан олинди.

loading...