Ўзбекистон Қозоғистонга кийим-кечак етказиб беришда Хитойни қувиб ўтди

0

Қозоғистон 2018 йилда 512,3 миллион долларлик 34,5 минг тонна кийим-кечак импорт қилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Қўшни давлатга энг кўп ва энг арзон нархларда Ўзбекистон маҳсулот етказиб берди (10,1 минг тонна, 18, 4 миллион доллар) ва бу кўрсаткич бўйича 2017 йилда етакчи бўлган Хитойни (8,5 минг тонна, 83,5 миллион доллар) қувиб ўтди.

Қолган ўринларда Россия — 6,2 минг тонна (158,2 миллион доллар), Туркия — 4,6 минг тонна (98,5 миллион доллар), Бангладеш — 1,9 минг тонна (42,9 миллион доллар), Қирғизистон — 1 минг тонна (3 миллион доллар) ва Эрон — 228,7 тонна (133,9 минг доллар) қайд этилди.