Россиялик хонанда Дима БИЛАН жарроҳлик столида…

0

 

Россияда хизмат кўрсатган артист Дима Билан шу йилнинг 18 февралида уйи ёнидаги музда сирпаниб кетиб йиқилиш оқибатида оёғини синдириб олганди. Врачлар унга зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарурлигини уқтиришди. Аммо 22 феврал куни концерти борлиги сабабли хонанда жарроҳлик амалиётини ортга суришни маъқул кўрди. Уч соатлик концерт давомида эса шахсий врачи унга кучли оғриқ қолдирувчи укол қилган. Шунинг ёрдами билан концертини муваффақиятли якунлади. Ҳозир Дима Билан касалхонада ётибди. Уни жарроҳлик амалиётига тайёрлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Дима Биланга ўтган йил ноябрида Россияда хизмат кўрсатган артист унвонини тақдим этган. Биланнинг фикрича, яқин келажакда мамлакатда мусиқа цензураси ташкил этилишидан умид қилмоқда экан. Шунда Россия қўшиқчилиги гуллаб-яшнаши тайин экан.

 

loading...