Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 26 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз жанжалларга мойил кечиши кутилмоқда. Асосан яқинларингиз билан муносабатларда эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда улар билан орангизга совуқчилик тушиши мумкин. Агрессивлик ва рашкчиликдан тийилинг. Агар қалбингизни шубҳа-гумонлар тарк эта қолмаса, буни севимли хоббингиз билан машғул бўлиш орқали бартараф этинг. Оилангизда дам олишингиз учун барча шарт-шароитлар етарли бўлади. Фақат жанжал қилмасангиз бас. Асабни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 февралда ҳар бир воқеа-ҳодисага, буюм, жиҳозларга реал назар билан боқинг. Қисқа вақт давом этувчи шайтон васвасасига эрк берманг. Бу сизни кўнгилсизликка олиб боради холос. Оила қурмаган бўлсангиз, характерингиздаги минус жиҳатларга қарши шафқатсизларча курашинг. Токи улар бўлғуси жуфтингизни сиздан совитиб қўймасин. Кун давомида ишхонангиздаги раҳбарлардан иш сифати яхши бўлмаслиги сабабли огоҳлантириш олишингиз мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Агрессив, принципиал одамлар билан ўртадаги масофани сақланг. Уларга яқин боришдан сақланинг. Нимаики ишга қўл урмоқчи бўлсангиз, тафаккурингизга қулоқ тутинг. Оилалилар учун фарзандлари билан мулоқот қилиш ва биргаликда сайр қилиш учун хайрли кечади. Улар сизнинг меҳрингизни кутишмоқда. Меҳрингизни дариғ тутманг. Кечқурун саломатликка эътибор қаратиб қўйишни, тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 феврал куни фавқулодда жанжаллар ва баҳслардан нари бўлинг. Йўқса, ўзингизнинг ҳам, ўзгаларнинг ҳам кайфиятини бир пул қилишингиз мумкин. Молиявий соҳада бугун омадингиз кулмайдиган бўлиб турибди. Демак, заҳира пулларни ишлатишингизга тўғри келади. Яқинларингизга совғалар харид қилмоқчи бўлсангиз, нархи арзон дўконни қидириб топишингиз тавсия қилинади. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланиши кутилади. Сафар сизга моддий манфаат келтириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Ишхонангизда зерикарли муҳит юзага келиши мумкин. Аммо бу иш унумига салбий таъсир кўрсатмайди. Аксинча ишни одатий кунлардагига нисбатан тезроқ якунлаб дам олиш учун ҳам вақт топишингиз мумкин бўлади. Янги лойиҳа ўйлаб топган бўлсангиз, у бугун сизга мукофот пулини ҳам нақд қилиб қўйиши ҳақиқатга яқин. Оилавий ҳаётингизда айрим келишмовчиликларни бошдан кечиришингиз мумкин. Бу катта жанжалга айланиб кетишини истамасангиз, хотиржамликни қўлдан берманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 февралда нафақат шахсий ҳаётда, балки молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам анча тер тўкишингизга тўғри келади. Алам қиладигани, бу муаммоларни ёлғиз ҳал эта олмайсиз. Илож қанча. Яхшиликка эришишингиз учун яна пича вақт керак бўлади. Ишингиз ҳам ҳар кунгидан кўпроқ бўлади. Демак, уйингизга вақтлироқ кетиш учун имкон бўлмайди. Саломатликка эътибор қаратинг. Йўқса, айни ишлаб пул топадиган кунларни касалхонада кечиришингиз ҳеч гап эмас.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Белни маҳкам бойлаб, қарама-қарши жинс вакил ё вакилаларининг хушомадига учиб қўйманг, сифатсиз маҳсулотлар харид қилиб қўйишдан сақланинг. Бугун уй-жой, эски буюмлар ва хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Оғир вазиятлардан чиқиб кетишингиз осон кечмайди. Айримларнинг оилавий ҳаётида бегона бир шарпа кезади. Бу рақибликка даъвогар бўлиши мумкин. Ундайларни ўз вақтида жойига ўтқазиб қўйиш лозим.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 феврал куни ғалати бир аҳволда қолиб кетишингиз мумкин. Ҳатто, яқинларингиз ҳам сизни тушунишга ҳаракат қилмаслиги аламли кечади. Аммо бундан тушкунлик ботқоғига ботиш шарт эмас. Ўзингизга ўзингиз ёрдам кўрсата оласиз. Олға юринг. Хотиржамликни китоб мутолааси, интернетда ишлаш орқали топасиз. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар вақтини ўтказиб юбормаслигингиз тавсия этилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун харидларда эҳтиёт бўлинг. Сифатсиз маҳсулотларни сотиб олиб қўйишдан сақланинг. Оиласизлардан кимнидир бўлғуси жуфтининг атрофида пашша каби айланиб юрган кимсалар ранжитиши мумкин. Улар ҳатто бўлғуси жуфтингизнинг қариндошлари бўлиб чиққан тақдирда ҳам барибир рашкдан қочиб қутулишингиз қийин бўлади. Саломатлик масаласида сиз юқори чўққилардасиз. Фақат кўпроқ пиёда юриш ва ҳаракатланиш зарурлигини унутиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

26 февралда ишхонангизга келибоқ қаршингизда жуда кўп юмушлар кўндаланг туришини кўрасиз. Лекин қўрқиб кетманг. Кўз қўрқоқ, қўл ботир деб беҳуда айтишмаган. Астойдил енг шимариб ишга тушсангиз, уларни қойиллатиб бажара оласиз. Кун давомида саломатликни профилактика йўли билан мустаҳкамлаб боришни унутманг. Рўзғорингизда ҳам муаммолар бир талай. Уларни кечқурун бартараф этишга киришасиз. Аммо бу ишда яқинларингиз ёрдами керак бўлади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз ҳам унумли, ҳам қувончли кечади. Муаммолар, мушкулотлар сизни четлаб ўтади. Шахсий ҳаётда жуфтингизнинг фикрлари билан ҳам ҳисоблашишингиз тавсия қилинади. Шу билан бирга унинг хоҳиш-истаклари билан ҳам қизиқиб кўринг. Кечқурун сафарга отланишингиз кутилади. Аммо бу сафар сиз кутган натижани бермайди. Бу фожиа эмас. Сафар кутилган натижани бермаса, қайтганингиздан кейин ўша натижани яшаб турган жойингиздан қидириб кўрасиз. Албатта топасиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 феврал куни анчадан бери кутган буюмни харид қилишга ошиқасиз-у, бахтга қарши пулингиз етарли бўлмаслиги мумкин. Қарз олинг. Тўғри, қарзни қайтариш бор. Лекин шунга яраша ўша буюмни сотиб оласиз ва кайфиятингиз кўтарилади. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилмоқда. Эмоциянгизни жиловда ушланг. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун бўлғуси жуфтингиз билан романтик учрашувга чиққанингизда асқотади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади