Вой ўлай! Энди эркаклар ҳам бигиз пошнали туфли кийяптими?! (+Фото)

0

Баланд пошнали туфли аёлларга ўзига хос ишонч ато этиши ҳақида эшитгансиз. У қоматни ҳам тўғри тутиб юришга ўргатади. Эркаклар аёлларнинг бу фойдали акцессуарига ҳаваслари келган шекилли, ўзлари ҳам бигиз пошнали туфли кийишни истаб қолишди. Бахтимизга ҳозирча фақат ҳинд эркаклари!

Машҳур ҳинд дизайнерлари Маниш Малхотра ва Рави Баджай бу каби оёқ кийимлари бутун дунё мода ихлосмандларига ёқишига ишонч билдиришмоқда.

“Кўпчилик машҳур инсонлар баланд пошнани яхши кўришади, масалан, Ленни Кравиц. Ва бу ҳолатга мен чегарадан чиқиш, деб қарамайман. Қатъиятли жинс вакиллари томонидан кийилган бигиз пошнали туфлилар келажакда эркаклар либосларининг янги босқичини бошлаб беради!”.